Анчелотти Роналдуни "Реал"га қайтаришни талаб қилмоқда

Анчелотти Роналдуни

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ёзги трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Реал"га қайтиши мумкин.

El Chiringuito хабарига кўра, бош мураббий Карло Aнчелотти 36 ёшли футболчининг Мадрид клубига қайтишини талаб қилмоқда.

Маълум бўлишича, италиялик мутахассис юлдуз ҳужумчи ва унинг агенти Хорхе Мендес билан бир неча ҳафтадан бери алоқада.

"Қаймоқранглилар" футболчилари ҳам португалияликнинг трансферини ижобий қабул қилишади, аммо "Реал" президенти Флорентино Перес ҳали бундай вариантни ўйламаяпти.

Aгар "ПСЖ" ҳали ҳам Килиан Мбаппени Мадридга қўйиб юбормаса, Роналду билан шартнома имзолаш қироллик клуби учун муқобил сценарийга айланиши мумкин.