Анчелотти собиқ шогирдини «Реал»га чақирмоқчи

Анчелотти собиқ шогирдини «Реал»га чақирмоқчи

«Эвертон» ҳужумчиси Ришарлисон янги мавсумни Ла Лигада бошлаши мумкин.

Football Insider’нинг ёзишича, Карло Анчелотти ортидан Ришарлисон ҳам Мадридга йўл олиши мумкин. Италиялик мутахассис бразилиялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи. Анчелотти «Реал»га таклиф этмоқчи бўлган ўйинчилар рўйхатига «Эвертон»даги собиқ шогирдини ҳам киритган.

Қайд этилишича, Ришарлисоннинг ўзи ҳам топ-клуб сафига ўтишни истамоқда. Унинг ливерпулликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Аввалроқ, «Эвертон» Ришарлисон бўйича «Барселона»нинг таклифини рад этгани ҳақида хабар берилганди. Куман январь ойида уни ўз жамоасида кўришни истаганди.

Маълумот учун, бразилиялик 24 ёшли ҳужумчи якунланган мавсумда жами 40 ўйинда майдонга тушиб 13та гол ва 3та ассистни амалга ошир