Андижон бош имоми Тошкент шаҳрига бош имом-хатиб этиб тайинланди

Андижон бош имоми Тошкент шаҳрига бош имом-хатиб этиб тайинланди

25 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Нуриддин Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида таваллуд топган. 1992 йилда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасини, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда Фарғона давлат университетини тамомлаган.

Иш фаолияти давомида Нуриддин домла Холиқназаров Андижон вилояти Асака шаҳри “Аҳмадали Махдум” жоме масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби ва шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилган.

Шу пайтгача пойтахт бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилиб келган Раҳимберди Раҳмонов “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида иш фаолиятини давом эттиради.

1