«Андижон» клубида стадион номи ва жамоа рамзи ўзгарди

«Андижон» клубида стадион номи ва жамоа рамзи ўзгарди

“Андижон” ФК  матбуот хизматининг хабар беришича, бугун жамоа мухлислари ва жамоа аъзолари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди . Унда “Андижон” клубида янги мавсум учун катта режалар тузилганлиги ва жамоадаги ўзгаришлар ҳақида сўз юритилди. Шу ўринда жамоа янги мавсумда янги рамз билан ўз фаолиятини давом эттирадиган бўлди. 

Янги рамз “Андижон” футбол клуби дизайнери Комилов Сардорбек томонидан яратилди. 

 Ранги: қизил ва кўк:
Ушбу ранглар клуб ҳомийси рамзининг
ранги билан мос қилиб танланган.

1964: “Андижон” жамоаси 1964-йилда ташкил топган.

Жамоа тимсоли: бургут
Шунинг учун жамоа рамзида парвоз
қилаётган бургутлар тасвирланган.

Ҳайкал тасвири:
Андижон фарзанди шох ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳайкали Андижон вилоятида жойлашган.

Жамоа номи: “Андижон”
Жамоага бу ном берилишининг сабаби
жамоа Андижон вилояти жамоаси ҳисобланади.

Жамоанинг ушбу рамзида кўк рангли ҳошия “А” ҳарфи шаклида тайёрланган.
“Андижон” футбол клуби раҳбарияти жамоанинг уй ўйингоҳи номини ўзгартиришга қарор қилди.