Ишламаган 58 нафар одамга жами 663 млн. сўм маош "тўланган"

Ишламаган 58 нафар одамга жами 663 млн. сўм маош

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг марказлашган молия-бухгалтерия собиқ ҳисобчиси Т.А. 2019-2020 йилларда мактабда ҳақиқатда ишламаган 34 нафар фуқарони ишлаганлиги тўғрисида тўлов топшириқномаларига сохта маълумотлар киритиш орқали иш ҳақи ҳисоблаб, 526,9 млн сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Прократура департаменти ҳабар бермоқда.

Худди шундай, Асака туман халқ таълими бўлими ходими Ш.З. ва бошқалар малака тоифасини ошириш бўйича ўтказилган аттестация синовларидан ўтмаган 24 нафар ходимга сохта сертификатларни расмийлаштириш орқали 136,1 млн сўм бюджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.