Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон шаҳрида ИИБ ходими куч ишлатиш йўли билан Human.uz мухбири телефонини тортиб олди
13.06.2022 13:04,  
148

Бугун Human.uz мухбирининг мобил телефони Андижон шаҳар «Янги бозор» савдо мажмуасида бозордаги навбатларни тасвирга олаётган чоғда ИИБ ходимлари томонидан куч ишлатиш йўли билан тортиб олингани хусусида хабар бергандик. 

Ушбу ҳолатга ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ўз расмий телеграм каналида муносабат билдирди.

Унинг баён қилишича, “одамларга навбат билан арзонлаштирилган шакар сотиш жараёнида, фуқаро Ж.Абдуллаев одамларни навбатини ва ўзаро гап талашаётганликларини тасвирга олиш вақтида, фуқаролар томонидан уларни юзларини тасвирга олишига эътироз билдирилиб, ҳуқуқларини поймол қилмасдан тасвирни ўчириб ташлаш талаб қилинган”.

Муносабатда жамоат тартиби бузилишини олдини олиш мақсадида, бозор ҳудудига бириктирилган ички ишлар органлари ходими томонидан фуқаро Ж.Абдуллаевга фуқароларни розилигисиз уларни тасвирга олмаслик тушунтирилгани, навбатда турган фуқаролар ва Ж.Абдуллаев ўртасидаги зиддиятга ойдинлик киритиш мақсадида воқеа иштирокчилари ИИБга олиб борилгани айтилади.

Унда “фуқаролар томонидан уларнинг юзларини тасвирга олишига эътироз билдирилиб, ҳуқуқларини поймол қилмасдан тасвирни ўчириб ташлаш талаб қилинган”, жумласи эътиборга молик.

Гўёки, мухбир одамларнинг ҳуқуқларини поймол қилган. Қизиқ! Аслида эса одамларнинг ўзи ҳолатни видеога олишини айтишган. 

Демак, ҳолатнинг аслида қандай бўлганини билиш учун олинган видеоларни кўриш керак бўлади. (Агар журналистик фаолиятга аралашиб, хизмат телефонини тортиб олган ИИБ ходимлари тасвирларни ўчириб ташламаган бўлса) 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан