Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Андижон ва Жиззахда 350,4 млнлик газ ўғирлаган “тадбиркор”лар ушланди
30.05.2022 17:43,  
2

Андижон ва Жиззах вилоятларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлат ва жамият манфаатларига жами 350,4 миллион зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда фуқаро У.Д. Андижон шаҳрида жойлашган қурилиши тугалланмаган бинода табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келгани натижасида давлат ва жамият манфаатларига 217,4 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида “K.J.” хусусий корхонаси раҳбари З.М. туман газ таъминоти томонидан табиий газ тармоғидан узилган бўлишига қарамасдан, юқори босимли табиий газ тармоғига яширин равишда уланиб, оҳак маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланган.

Бунинг оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 133 млн сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан