Андижон ва Сурхондарёда аҳоли устига сув сепиб, дезинфекция ишлари амалга оширилгани айтилди

Андижон ва Сурхондарёда аҳоли устига сув сепиб, дезинфекция ишлари амалга оширилгани айтилди

Бугун ижтимоий тармоқларда ёнғин ўчириш машиналари томонидан сув сепилаётган жараёнлар акс этган видеолар кенг тарқалди. Ҳолатга Фавқулодда вазиятлар вазирлиги муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат вазирлик томонидан тўлиқ назоратга олиниб, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу вазият республикамизнинг Андижон вилояти Марҳамат ҳамда Сурхондарё вилояти Денов туманларида юзага келганилиги маълум бўлди. 

Унга кўра, юқорида қайд этилган ҳудудларда коронавирус инфекциясининг ўчоғи аниқланган ҳамда вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида, дезинфекция ишлари шошилинч, тартибсиз ҳолда амалга оширилган.

Ҳодиса юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ходимларга интизомий таъзир чоралари кўрилади.