Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Турсунов Отабек Равшанбек ўғли тайинланди.
Тайинловга қадар Отабек Турсунов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Шунингдек, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Нишонов Махамаджон Садикжанович тайинланди.
Тайинловга қадар Махамаджон Нишонов Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган Балтабаев Шакиржон Мамажонович соғлиги ёмонлашгани сабаб ўз аризасига мувофиқ лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди