Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижон вилоятида яна 14 кишида коронавирус аниқланди
8.09.2020 18:00,  
225

2020 йил 8 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 281 (+174) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 152 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Андижон вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 74 ёшли И.У. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 71 ёшли М.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 131 нафар, Тошкент вилоятида 74 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Наманган вилоятида 6 нафар ҳамда Сурхондарё вилоятида 5 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 41 825 (+231) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 098 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан