Андижон вилоятига биринчилардан бўлиб саратон касалликларини эрта аниқлайдиган мобил маммограф олиб келинди

Андижон вилоятига биринчилардан бўлиб саратон касалликларини эрта аниқлайдиган мобил маммограф олиб келинди

Хабарингиз бор, 2021 йил 14 май куни Ўзбекистон Президенти Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлди.

 Шу ерда онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Видеоселекторда касалликларни эрта аниқлаш мақсадида мобил бригадалар тузиб, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли учун профилактик кўриклар ўтказиш зарурлиги таъкидланди. 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари, шифокорлар ўз ҳудудларида онкологик ва гематологик касалликларни даволашни яхшилаш бўйича таклифларини билдирган эди. 

Андижон вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу билдирилган таклифларга асосан саратон касалликларини эрта аниқлайдиган лабораториялар ташкил этиш, махсус онкомаркерлар текширувлари йўлга қўйиш мақсадида биринчилардан бўлиб Андижон вилоятига мобил маммограф олиб келинди. 

Бунинг натижасида вилоятида ушбу касаллик билан азият чекаётган беморларни эрта аниқлаш ва даволаш тизимли йўлга қўйилади.