Андижонда 6 та автомобиль тўқнашди

Андижонда 6 та автомобиль тўқнашди

18 сентябрь куни Андижонда 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, соат 18:05да вилоятнинг Олтинкўл тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р130 автомобиль йўлининг 6-километрида:

  • 1989 йилда туғилган ҳайдовчи Ғ.А. бошқарувидаги Dongfeng юк автомобили;
  • 1992 йилда туғилган ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувидаги Damas;
  • 1973 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. бошқарувидаги Damas;
  • 1958 йилда туғилган ҳайдовчи М.А. бошқарувидаги Nexia;
  • 1958 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ж. бошқарувидаги Matiz;
  • 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Х.А. бошқарувидаги Damas русумли автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

Бунинг оқибатида, Damas автомобили йўловчиси – фуқаро М.Ф. шифохонада вафот этган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.