Андижонда 83 ёшли эркак «MAN» тагида қолиб ҳалок бўлди

Андижонда 83 ёшли эркак «MAN» тагида қолиб ҳалок бўлди

5 февраль куни соат 14:30 ларда Андижон вилояти Асака шаҳар “Беруний” МФЙ И. Бухорий кўчасидан ўтган “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 164-километрида содир бўлган. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Маълум бўлишича, “MAN”” русумли юк автомобили ҳайдовчиси Д.Б. да светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтида, йўлни кесиб ўтаётган фуқаро Ю.А.ни кўрмай қолиб, ҳаракатланиб юбориши оқибатида уриб юборган. Натижада, пиёда, 83 ёшли Ю.А. тан жароҳатлари олиб воқеа жойида ҳалок бўлди.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.