Андижонда аёл МИБ ходимига мушти билан ҳужум қилди

Андижонда аёл МИБ ходимига мушти билан ҳужум қилди

Андижонда бир аёл тўламаган қарзи учун “Дамас” хатламоқчи бўлган Мажбурий ижро бюроси ходимини калтаклади.

Қайд этилишича, “Агробанк”нинг Олтинкўл филиали томонидан “Зарин-савдо” масъулияти чекланган жамиятига заргарлик буюмларида фойдаланиладиган хомашё харид қилиш учун 60 миллион сўм миқдорида кредит ажратилган. Бироқ корхона кредитни ўз вақтида тўлай олмай, гаровга қўйилган автомобилни мажбуран тортиб олган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.