Андижонда эркак 3 ёшли гўдакнинг устига қасддан қайноқ сув қўйиб юборди. Қизалоқ вафот этган (видео)

Андижонда эркак 3 ёшли гўдакнинг устига қасддан қайноқ сув қўйиб юборди. Қизалоқ вафот этган (видео)

Адижон вилояти Булоқбоши туманида маст эркак 3 ёшли гўдакнинг устига қайноқ сув қуйиб юборди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, эркакнинг бундай жиноятга қўл уришига биргина талабининг бажарилмагани сабаб бўлган. 

Жорий йилнинг 10 январдан 11 январга ўтар кечаси соат 2:00 да эркак масат ҳолатда ўз уйида ижарада яшаётган аёлнинг хонасига киради. Шаҳвоний нафсини қондириш мақсадида аёлга ножўя таклиф билдиради. Ожиза эса буни рад этган. 

Воқелар ривожига кўра, шундан кейин қуюшқондан чиққан эркак аёлнинг 2018 йилда туғилган қизига қайноқ сув қуйиб, оғир тан жароҳати етказган. Қизалоқ оғир куйиш жароҳатидан вафот этган.

Мазкур жиноят иши судда кўриб чиқилди ва эркакка 8 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.