2021 йил 13 июль куни соат 23:00 ларда Избоскан туманида яшовчи фуқаро Т.Б ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини Андижон тумани, "Истиқлол" МФЙ ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган шу туманда истиқомат қилувчи Ж.Ж.ни уриб юборган.
Бунинг оқибатида Ж.Ж бош қисмидан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.