Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда «Ҳизб ут-Таҳрир» ғоялари бўйича сабоқ олаётган 12 нафар аёл қўлга олинди
18.01.2022 20:21,  
363

2022 йилнинг 16 январь куни олинган тезкор маълумотга асосан ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ва Андижон вилояти ИИБ ТЭҚКБ ҳамда Андижон тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг “Аёллар қаноти” гуруҳи аъзолари бўлган 12 нафар аёл Андижон туманида яшовчи фуқаро М.М.нинг хонадонида тўпланиб, “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти фаолиятини тарғиб қилувчи диний ўқишхонлик қилиб келаётганлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари давомида ушбу аёллар ҳозирда Туркия давлатида бўлган 1972 йилда туғилган аёл М.Х.нинг кўрсатмаси асосида тез-тез бир бирларининг хонадонларида зиёфат баҳонасида йиғилишиб, М.Х.дан ижтимоий тармоқлар орқали “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилоти ғоялари бўйича сабоқ олиб келишаётганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан