Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда

Андижонда келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда» сарлавҳаси остида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.

Қайд қилинишича, мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.

Шунингдек,ҳокимлик аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳамда ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатган.