Андижонда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олди (видео)

Андижонда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олди (видео)

Screenshot

Жорий йилнинг 4 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида Lacetti ҳайдовчиси томонидан қоидабузарлик содир этилган. Lacetti ҳайдовчиси йўлда ЙПХ ходимининг қонуний талабларига бўйсунмасдан тўхтамай келган. Бу ҳақда "Замон" ахборот дастурида хабар қилинди.

Иккинчи ЙПХ ходими ушбу машинани тўхтатиш чораларини кўриб тўхтатганида, ҳайдовчи машинанинг ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтиб, «машина ўғирланган» деб ЙПХ ходимига дўқ уриб, унинг ёқасига ёпишган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг бодикамерасини юлиб олиб, машинасида кетиб қолишга уринган. ЙПХ ходими эса унинг машинасига ўтириб олиб, ёрдамчи кучлар етиб келганидан сўнг машинани жарима майдончасига олиб борган.

Ушбу ҳолат бўйича Lacetti ҳайдовчиси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 126-моддаси 1-қисми, 135-модда 1-қисми, 183-модда ва 194-моддаларнинг 1-қисмлари бўйича ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилиб, 5 миллион 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.