Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди

Андижонда мактаб ўқувчилари ўртасида пичоқбозлик содир бўлди

Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизматининг маълумот беришича, жорий йилнинг 22 сентябрь куни соат 13:20 да М. исмли йигит шаҳардаги 2-сонли мактаби олдида 3 нафар таниши билан кўришган, шундан сўнг гаплашиш олиш мақсадида кафе ёнига борган. 

У ерда ўзаро келишмовчилик сабабли йигитлар ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал вақтида М. ёнидаги йиғма пичоқ билан 3 нафар тенгдошига тан жароҳати етказган.

“Икки ошнам билан ҳазиллашаётганимда қолганлари келиб, сен бизни ҳам гапиряпсан, деб уришиб кетди”, -  дейди айбдор йигит.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.