Андижонда "Матиз" ва "Дамас" автомобиллари ўзаро тўқнашди

Андижонда

22 март куни соат 07:35ларда, Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобуршоҳ ва А.Мусаев кўчалари кесишган чорраҳада, ҳайдовчи, 1990 йилда туғилган И.Ю. бошқарувидаги "Дамас" русумли ҳамда ҳайдовчи 1996 йилда туғилган Б.Т. бошқарувида бўлган "Матиз" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида "Дамас" русумли автомобиль ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса натижасида, "Дамас" русумли автомобиль йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.