Андижонда ўғлини уриб, тиланчилик қилишга мажбурлаган аёл оналикдан маҳрум қилиниши мумкин – Бош прокуратура

Андижонда ўғлини уриб, тиланчилик қилишга мажбурлаган аёл оналикдан маҳрум қилиниши мумкин – Бош прокуратура

Аввалроқ Андижонда она фарзандини уриб садақа сўрашга кўчага чиқарганлиги ҳақида хабар тарқалганди. Мазкур ҳолат Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилаётгани таъкидланганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг ёзишича, вояга етмаган Қудратилло Тошпўлатовнинг (2014 й.т.) манфаатларини кўзлаб, фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига “Оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисида” даъво аризаси киритилиши таъминланди.