Андижонда тўртта автомобиль тўқнашиб кетди

Андижонда тўртта автомобиль тўқнашиб кетди

26 октябрь куни Андижон вилоятининг Асака туманида тўртта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа Асака-Фарғона йўлида содир бўлган. 1998 йилда туғилган ҳайдовчи "Damas", 1965 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Matiz", 1994 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Damas" ва 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги "Kia Bongo" автомобиллари ўзаро тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.