Андижонда вилоят ИИБ катта терговчиси ва ҳибсхона бошлиғи пора билан қўлга тушди

Андижонда вилоят ИИБ катта терговчиси ва ҳибсхона бошлиғи пора билан қўлга тушди
 
Андижон вилояти ИИБ Тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи қўлга олинди.
 


«Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилган лавҳага кўра, улар Жиноят Кодексининг 1412 ва 182-моддалари билан айбланаётган фуқарога озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилишган.

Айбланувчининг опаси уларга 12 минг долларни берган бўлган. ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган тадбирда гумонланувчилар ашёвий далиллар билан қўлга олинди