Андижонда хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эр қамалди

Андижонда хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эр қамалди

Андижонда ўз хотинининг бурнини тишлаб, узиб олган эрга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий Суд матбуот котиби хабар берди.

Андижон вилояти Булоқбоши туман судида баданга оғир шикаст етказган эркакнинг бу иши кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 29 июнь куни эр фарзандларини олиб кетиш учун аразлаб кетиб қолган хотининг қизлик уйига борган. Аммо, хотининг онаси қизи кетмаслигини айтган. Шу пайт судланувчи хотининг елкасига қўлини қўйиб, унинг бурнини тишлаб, қочиб кетган.

Суд тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, бурун учи ва ўнг томон шарида тишланган, йиртилган ва ўзиб олинган жароҳатлари мавжудлиги қайд этилган.

Шунингдек, бир неча босқичли операция ўтказиш кераклиги аммо, қайта тикланган бурун учи ва қанотлари соҳаларида чандиқлар қолиб кетиши хулоса қилинган.

Қайд этилишича, судланувчи олдин ҳам ЖКнинг бир нечта моддалари билан жазоланган.

Суд ҳукмига кўра, эркакка нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.