Андижонда ХТБ мудири раққосалар билан банкетда ўтиргани акс этган видео тарқалди

Андижонда ХТБ мудири раққосалар билан банкетда ўтиргани акс этган видео тарқалди

Интернет ўзбек сегментида Халқ таълими бўлими мудири раққосалар билан банкетда ўтиргани акс этган видео тарқалди.

Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси ахборотига кўра, 5 февраль куни интернетда Хўжаобод тумани халқ таълими бўлими мудири тўғрисида тарқалган видеохабарлар назоратга олинди ва ўрганилмоқда. 

«Ўрганиш натижалари якунларига кўра тўла маълумот тақдим этилишини маълум қилган ҳолда вазият тўлиқ ойдинлашгунга қадар шахсга нисбатан турли талқинларни илгари сурмаслигингизни сўраб қоламиз», - дейилган хабарда.