Андижонда ёнғин содир бўлди, натижада...

Андижонда ёнғин содир бўлди, натижада...

17 март куни Андижон вилояти Андижон тумани Шифокор кўчасида жойлашган тиббиёт бирлашмасига қарашли бинода соат 18:42 да ёнғин содир бўлган, дея хабар қилди Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ёнғин содир бўлаётган жойга Андижон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг ёнғин-қутқарувчилари зудлик билан етиб борган.

Ёнғиндан бинонинг 100 кв.м майдони, том ва шифт қисми ёниб зарар кўрганли айтилмоқда. Бинода бўлган 20 нафар бемор ўз вақтида хавфсиз жойга эвакуация қилинган. Шу сабабли инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳат олиши қайд этилмаган.

Ёнғин бир неча дақиқа ичида бартараф этилган. Ёнғин-қутқарувчиларининг саъй-ҳаракатлари натижасида бинонинг 500 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.