Андижондаги «арча спектакли» юзасидан ҳокимлик изоҳ берди

Андижондаги «арча спектакли» юзасидан ҳокимлик изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда "Анжанда буни: "Иш битди, эшак сувдан ўтди," дейишади." сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Тасвирда акс эттирилган ҳолат шаҳар ободонлаштириш бўлими томонидан ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтга тасвирга туширилган.

Ободонлаштириш ишлари олиб бориш жараёнида гулларга шикаст етмаслиги учун улар тасвирда акс этган автомашина ёрдамида соя-салқин жойга бир оз муддатга кўчириб турилган.

Йўлнинг 50 метр узунликдаги қисмида олиб борилган бу тадбир давомида, экологлар тавсиясига кўра, қайта ўтқазилган кўчатларнинг янада ўсиб ривожланиши учун зарур агротехник шарт-шароит яратилган.

Айни пайтда бу манзарали буталар яна ўз жойига қайта ўтқазилган.