Андижондаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Андижондаги кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳодиса тафсилотларини маълум қилди.

2021 йил 12 март куни соат 17:22 да Андижон шаҳар 1-кичик даҳадаги кўп қаватли уйнинг 9- хонадонида чақнаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан.

Содир бўлган ёнғиндан яшаш хонадонининг 50 кв.м. майдонда уй-рўзғор буюмлари ёниши ҳамда чақнаши натижасида уй эгаси М.М. 50 фоиз ва набираси 2014 йилда туғилган М.Ж. 50 фоиз куйиш-тан жароҳати билан вилоят РШТЁИМга жойлаштирилган.

Андижон шаҳар ФВБ қутқарувчилари воқеа жойига соат 17:25 да етиб бориб, 17:28 да ёнғин ўраб олинган. Воқеа жойига 4 та асосий 1 та махсус ёнғин қутқарув автомобиллари жалб этилган. Ёнғин соат 17:40 да батамом ўчирилди.

Ёнғиндан кўп қаватли уйнинг тахминан 1200 м2 майдонда том қисми ва қўшни хонадонлар сақлаб қолинган. Ёнғинга 4 та ЁҚEлари ва 1 та АЛ-30 автонарвони жалб этилган.