Андижондан олиб қочилган “Spark” бўлакларга бўлинган ҳолатда Намангандан топилди

Андижондан олиб қочилган “Spark” бўлакларга бўлинган ҳолатда  Намангандан топилди

2021 йилнинг 4 апрель куни соат 07:30 да Андижон вилояти, Балиқчи туман ИИБга 27 ёшли Сарварбек Р., мурожаат қилиб, ўзига тегишли “Spark” русумли автомашинаси ўғирлаб кетилганлигини айтган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди. 

Мурожаатда маълум қилинишича, Сарварбек жорий йилнинг 3 апрель куни соат 22:30 ларда яшаш уйи олдида автомабилини қулфланмаган ҳолда қолдириб, хонадонига кириб кетади, 4 апрель куни соат 5:50 ларда автомашинасидан хабар олиш учун қараган вақтида, жойида йўқлигини кўради.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу автомашинага ўрнатилган “GPS” қурилмаси сигнали автомашина Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётганлигини кўрсатиб, унга асосан вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган ва Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи 29 ёшли Акбар Қ.,нинг яшаш хонадонидан Сарварбек Р.,га тегишли автомашинанинг давлат рақам белгиси ечилиб, эҳтиёт қисмларга ажратилган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Акбар Қ.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.