Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Расман: Андрей Шевченко - «Женоа» бош мураббийи
7.11.2021 22:20,  
71

«Милан» клуби афсонавий футболчиси Андрей Шевченко Италия А Сериясига қайтди. Украиналик собиқ футболчи «Женоа» клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Генуя клуби матбуот хизмати твиттердаги саҳифасида Андрей Шевченко клубда иш бошлаганига шаъма қилиб, Украина байроғини қўйди. Кўп ўтмай, Шевченконинг ўзи ушбу твитни ретвит қилди.

Аввалроқ, Шевченко Генуя клуби билан 2024 йилга қадар шартнома имзолаши ҳақида хабар қилинганди. Андрей «Женоа»да йиллик 2 миллион евро маош олиши кутилмоқда. Бунгача истеъфога чиқарилган Давиде Баллардинига ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган Мауро Тассотти Шевченко мураббийлар штабида ҳам қолади.

Маълумот учун, «Женоа» А Серия 12-туридан кейин 9 очко билан 15-ўринда бормоқда. Шевченко жамоадаги дебютини «Рома»га қарши баҳсда ўтказади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан