Ангела Меркель Германияда локдаунни узайтиришни таклиф қилди

Ангела Меркель Германияда локдаунни узайтиришни таклиф қилди

Германия канцлери Ангела Меркель мамлакатда локдаунни узайтирилишни таклиф қилди. Бу ҳақда 21 март, якшанба куни «Bild» нашри хабар берди.

Канцер ва федерал давлатлар раҳбарлари учрашуви иштирокчиларининг 22 мартга режалаштирилган келишув лойиҳасида карантинни тугатиш бўйича аниқ муддат келтирилмаган. Шунингдек, карантинни юмшатиш бўйича ҳар қандай янги тартиблар ҳам назарда тутилмаган, бу коронавируснинг янада авж олиб кетиши билан изоҳланади.

Ҳужжатларда ҳали ҳам немисларнинг таътилга чиқишлари учун имкониятлар мавжудлиги қайд этилган, лекин улар фақат ўзлари яшайдиган ҳудудларда ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда кўчага чиқишлари мумкин.