Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангрен ҳокими Нуриддин Абдураҳимов вафот этди
11.05.2022 10:40,  
299

Ангрен ҳокими Нуриддин Абдураҳимов вафот этди. Бу ҳақда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Агентлик Ангрен ҳокимининг ўлими сабабларини маълум қилмаяпти. Нуриддин Абдураҳимов 11 май куни вафот этди.

9-май – Хотира ва қадрлаш кунида Ангрен шаҳрида янги масжидга ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтган эди. Тадбирда Нуриддин Абдураҳимов ҳам иштирок этган эди.

Нуриддин Абдураҳимов 1974-йилда Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида туғилган, 1996-йилда Тошкент давлат техника университетининг “Нефт ва газ қидируви ва қазиб олиш” мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Фаолияти давомида Ўзбекистон Нефт ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси, “Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси, “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамиятида ишлаган.

Нуриддин Абдураҳимов 2014-2016-йилларда “Ўзтрансгаз” АЖ бошқаруви раиси, 2016-2018-йилларда “Марказгазтаъминот” директори, 2018-йилда “Ўзтрансгаз” АЖ Самарқанд вилояти газ таъминоти филиали раҳбари лавозимларида ишлаб келган.

2022-йил январ ойидан буён Ангрен шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан