Ангрен шаҳрида Жанубий Кореянинг Кукмин университети очилади

Ангрен шаҳрида Жанубий Кореянинг Кукмин университети очилади

28 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони қабул қилди. 

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган. 

Қайд этиш лозим, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида 15 та факультет фаолият юритиб келмоқда.