Ангренда 25 ёшли йигит юк поездига ортилган кўмирдан қарийб 1 тонна ўғирлагани аниқланди

Ангренда 25 ёшли йигит юк поездига ортилган кўмирдан қарийб 1 тонна ўғирлагани аниқланди

31 октябрь куни соат 00:30 ларда Орзу бўлинмаси ХТБ, «Ангрен ва Апартак» кўмир конларини қўриқлаш алоҳида отряди, Транспортда ХТБ йўловчи поездларни кузатиш баталёни ходимлари билан биргаликда тезкор профилактик тадбир олиб борилган.

Тадбир давомида 3478-сонли юк поезд таркиби Ангрен—Қўқон йўналиши бўйича ҳаракатланаётган вақтида «Ангрен—Кўл» темир йўл бекатлари оралиғи 7-8 километрида 1995 йилда туғилган, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Туркистон кўчасида яшовчи Х.Ф. вагонларга чиқиб, кўмир маҳсулоти ортилган 3 та усти ярим очиқ юк вагонларидан тахминан 900-1000 килограмм кўмир маҳсулотини туширган вақтида аниқланган.

Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.