Ангрендан Самарқандга янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Ангрендан Самарқандга янги автобус қатнови йўлга қўйилди

15 октябрдан бошлаб Ангрен – Олмалиқ – Самарқанд йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Транспорт вазирлиги қошидаги Uzautotrans service МЧЖ томонидан ташкил этилаётган автобуслар эртага соат 9:00 да Ангрен автостанциясидан ҳаракатланишни бошлайди. Соат 10:00 да эса Олмалиқ автостанциясидан Самарқанд шаҳри томон йўлга чиқади. Автобуслар Бекобод шаҳри орқали қатнайди.

Вазирлик хабарида Ангрендан Самарқандгача йўл ҳақи 50 минг сўм этиб белгилангани маълум қилинган. Олмалиқдан Самарқандгача эса 45 минг сўм тўлаш керак бўлади. Чипталарни Ангрен, Олмалиқ, Самарқанд автостанциялари кассаларидан сотиб олиш мумкин.