Ангренлик йигит Телеграм-гуруҳ очиб, фуқароларнинг 13 млн сўмини ўзлаштирди

Ангренлик йигит Телеграм-гуруҳ очиб, фуқароларнинг 13 млн сўмини ўзлаштирди

ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан «Телеграм»да UNIVERSAL KREDIT номли сохта гуруҳ очиб, фуқароларнинг банк карталаридаги маблағларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинди.

Аниқланишича, Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. (1997 й.т., муқаддам судланган) ўз гуруҳида 15 дақиқа ичида фуқароларга микроқарз берилиши ҳақидаги эълонни жойлаштириб келган.

Шу йўл билан у фуқароларнинг шахсига оид маълумотларини ноқонуний равишда эгаллаган ва республика бўйлаб 10 дан зиёд фуқароларнинг банк пластик карталаридаги 13 млн сўмга яқин маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Унга нисбатан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.