Анҳорда чўкаётган қизни қутқарган эркакнинг ўзи чўкиб кетди

Анҳорда чўкаётган қизни қутқарган эркакнинг ўзи чўкиб кетди

Тошкент шаҳридан оқиб ўтувчи Анҳор каналида бир эркак чўкиб кетди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар қилинди.

Қайд этилишича, эркак Анҳор каналида чўкаётган қизни кўриб қолган ва уни қутқариш мақсадида сувга ўзини ташлаган.

Қизни қутқарган эркакнинг ўзи сувдан чиқолмай, чўкиб кетган. Эркакни қидириш ишлари олиб борилмоқда.