Ангелина Жоли ва Бред Питт расман ажрашишди. Бу ҳақда The Blast портали хабар қилди.
Суд 12 апрель куни ажрашганлик мақомини тиклаш бўйича Голливуд юлдузларининг мурожаатини маъқуллади.
Шу билан бирга, ушбу қарор собиқ эр-хотинга бир неча ойга чўзилиши мумкин бўлган, болалар устидан васийлик ва мол-мулкни тақсимлаш тўғрисидаги келишув юзасидан ишлашга имкон беради.
Нашр манбалари маълумотига кўра, Анжелина Жоли ва Бред Питт уч йилдан бери давом этаётган ажрашиш жараёнини келишувга эришишдан аввал руҳан чарчашгани туфайли якунлашга қарор қилишди.
Ҳолливудлик актёрлар 2014 йилда оила қурган, тўй Франциядаги машҳур жуфтликка тегишли Мираваль қалъасида бўлиб ўтган.
Улар уч нафар фарзанд кўришди, шунингдек, уч фарзандни асраб олишди.