Антарктидадан дунёдаги энг катта айсберг ажралиб чиқди

Антарктидадан дунёдаги энг катта айсберг ажралиб чиқди

Фото: European Union, Copernicus Sentinel-X

Айни пайтда дунёдаги энг йирик айсберг А-76 Антарктидадан ажралиб чиққан. Бу ҳақда "Meteoweb" портали сунъий йўлдош маълумотларига асосланиб хабар тарқатди.

Улкан муз қоясининг узунлиги 170, эни 25 километрни ташкил этади. Унинг майдони 4320 квадрат километрга тенг бўлиб, буни Испаниянинг Мальорка оролининг ҳудуди билан таққослаш мумкин.

Таъкидланишича, А-76 Уэдделл денгизи, Филчнер-Ронне музлигининг ғарбий қисмидан ажралиб чиққан. 

Айсбергнинг ажралиб чиқиши Буюк Британиянинг Антарктика тадқиқотлари хизмати томонидан аниқланган ва АҚШ Миллий муз маркази "Copernicus Sentinel-1" миссияси тасвирлари ёрдамида тасдиқланган.

Жорий йилнинг 27 февраль куни Антарктидадан Россиянинг Санкт-Петербург ҳудуди билан таққосланадиган 1270 квадрат километр ўлчамдаги айсберг ажралиб чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.