АОКАда свет ўчди. Мўлжалланган тадбир кечикди

АОКАда свет ўчди. Мўлжалланган тадбир кечикди

Айни пайтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА)да электр ўчган. Натижада «Агробанк» фаолияти юзасидан ўтказилиши керак бўлган тадбир чўзилган. Бу ҳақда «muxbir Daliev» канали хабар берди.

Электр энергияси таъминотидаги муаммолар Ўзбекистон учун янгилик эмас. Бу ҳақда бонг урилаётганига қарамай, тизимда ўзгаришлар йўқ даражада. АОКАда  «свет» ўчиб қолишининг эътиборли жиҳати шундаки, газ ва электр таъминотидаги муаммоларни очиқ кўтариб чиққани учун айнан шу агентлик Kun.uz сайтини нохолисликда айблаб, «огоҳлантириш хати» юбориши баробарида бунинг «жиддий ҳуқуқий оқибатлари»дан огоҳ этганди...

АОКАнинг мазкур сайт ва бошқа электрон нашрларга юборган огоҳлантиришлари  жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлганидан хабарингиз бор.

P.S. Ушбу хабар тайёрланаётган пайтда АОКАдан навбатдаги хабар келди: «свет ёнди, тадбир бошланди».