Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Apple компанияси iPhone 14, iPhone 14 Plus, iPhone 14 Pro, iPhone 14 Pro Max смартфонларини тақдим қилди
8.09.2022 00:07,  
329

Бугун 7 сентябрь куни "Apple" компанияси янгиланган “Apple Watch” ҳамда iPhone 14 смартфонини тақдим этиши белгиланган эди. Бироз аввал ушбу маросим бошланди.Тақдимот "Apple Smartwatch" нининг янгиланган версиясини тақдим этиш билан бошлади.

Ҳозиргина тақдимотда “Apple Watch Series 8” тақдим этилди. Янги моделда тана ҳарорати сенсори, цикл кузатуви, шунингдек, кучайтирилган хавфсизлик чоралари мавжуд. Шунингдек, у ўзига хос янги дизайнда яратилган.

Smartwatchʼнинг янги хусусиятларидан бири фойдаланувчининг бахтсиз ҳодисага учраганини автоматик равишда аниқлай оладиган ва ёрдам чақириши мумкин бўлган технологияси бўлади. Шунингдек, у инсонда бирор касаллик аломатлари аниқланса (ҳозирча 3 та аниқ касаллик бу рўйхатга қўшилган), у бир неча кун ва баъзида ҳафталаб олдин эгасини огоҳлантиради. У тана ҳароратини мунтазам ўлчайди ва эгаси учун қайғуради.

Соат нархи 399 доллардан бошланиб, 499, 599 долларли версиялари ҳам мавжуд бўлади.

— “APPLE WATCH S8” батареяси кун бўйи ишлашга етади. Ва қувватни тежаш режимида 36 соатгача ишлаши мумкин.

— “Apple Watch SE” иккинчи авлоди “Series 8” билан бир хил процессорга эга бўлади ва аввалги SE'дан 20% га тезроқ ишлайди. Нархи эса $249-299.

Титан корпусли Apple Watch Ultra

Ушбу Apple Watch 49 мм экранга эга бўлиб, унда керакли дастурни тезда ишга тушириш учун янги қўшимча тугма мавжуд;

— Тўлиқ қуввати 36 соат ишлашни таъминласа, тежамкор режими 60 соатгача чидаб бера олади;

— Apple Watch Ultra аниқроқ жойлашишни аниқлаш билан такомиллаштирилган GPS'ни қўллаб-қувватлайди;

—  Apple Watch Ultra'да сирена бор – у 190 метргача масофадан эшитилади;

— У сув остида ҳам бемалол ишлай олади ва дайверлар учун айни муддао. Бунақаси бўлмаган дейишмоқда. Нархи эса 799 доллар бўлади.

Шундан сўнг, Apple узоқ кутилган iPhone 14 ва 14 Plus смартфонларини тақдим этди.

Таъкидланишича, ушбу смартфонлар Apple тарихидаги батареяси энг кўп вақтга чидайдиган смартфон бўлади

Фавқулодда вазиятларда смартфон сунъий йўлдош режимига ўтади ва сиз СМС хабарларни ҳам сунъий йўлдош орқали жўнатиб, дунёнинг исталган жойидан ёрдам чақира оласиз. Бу жуда мураккаб иш саналади. Бу орқали инсонлар энди ер юзининг кимсасиз ҳудудларида қолиб кетиш сингари кўнгилсиз ҳодисаларга учраш ҳолатлари камайтирилади.



Бунда сунъий йўлдош орқали полиция, қутқарув хизмати кабилар билан боғланиш, хабар ёзиб, геолокацияни улашиш ҳам мумкин бўлади.

iPhone 14 $799, iPhone 14 Plus эса $899 дан сотувга чиқарилади. Смартфонлар учун 9 сентябрдан бошлаб буюртма бериш ва тўлов қилиш мумкин бўлади.

4 хил рангда тақдим этилаётган iPhone 14Pro, Pro Max билан танишинг:



Ушбу модель аввалгиларига қараганда ўзининг янгиланган "қош қисми" билан фарқ қилади. Унинг ўрнига энди мослашувчан "оролча" пайдо бўлади ва анимациялар айнан унинг ичида намойиш этилади.

iPhone 14 ва 14 Pro янги тўрт пикселли сенсорга эга бўлиб, у iPhone 13 Pro'га қараганда 2 баробар кўпроқ ёруғликни йиғади. Ҳамда у Apple ProRAW технологиясини ҳам қўллайди.

iPhone 14 Pro ва 14 Pro Max янги 2х телефото режимига эга бўлиб, у аввалги Apple смартфонларига қараганда яхшироқ расм сифатини беради. Камера сенсорлари аввалги моделга қараганда неччи карра яхшиланганини расмдаги рақамлар орқали танишишингиз мумкин.

Янги чиққан iPhone 14 смартфонини сиз $799 дан, iPhone 14 Прўни эса $999 дан ва iPhone 14 Про Мах'ни $1099 дан сотиб олишингиз мумкин.

Эндиликда сиз эски русумли iPhone SE русумли смартонини $429 дан, iPhone 12'ни $599 дан, iPhone 13'ни ҳам $599 дан сотиб олишингиз мумкин.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз