АҚШ «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди

АҚШ «Ал-Қоида» етакчиларидан бири ўлдирилганини маълум қилди

Сурияда «Ал-Қоида» етакчиларидан бири АҚШ томонидан берилган авиазарба оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда АҚШ Қуролли Кучлари Макарзий қўмондонлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

«Сурия шимол-ғарбига амалга оширилган бугунги авиазарба натижасида ‘Ал-Қоида’нинг юқори мартабали етакчиси Абдулла Ҳамид ал-Матар йўқ қилинди. Авиазарба оқибатида тинч аҳолига шикаст етгани тўғрисида маълумотларимиз йўқ», — дейди қўмондонлик матбуот котиби майор Жон Ригсби.

Маълум қилинишича, авиазарба МQ-9 учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси ёрдамида амалга оширилган.

Қўмондонликнинг қайд этишича, юроқи мартабали жангарининг ўлдирилиши «террорчилик ташкилотининг кейинги режалари ва глобал ҳужумларни амалга ошириш қобилиятига путур етказади».