АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик яхшиланганини эътироф этди

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик яхшиланганини эътироф этди

АҚШ Давлат департаментининг расмий “state.gov” сайтида “Майкл Помпеонинг 2019 йилги Халқаро диний эркинлик тўғрисидаги матбуот анжумани” номли лавҳа эълон қилинди.

Ушбу матбуот анжуманида давлат котиби ўз ҳисоботини ўқиб эшиттирган ва журналистлар томонидан берилган бир қанча саволларга ҳам жавоб бериб ўтган. У ўз нутқида диний эркинлик борасида амалга оширилган ижобий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, Ўзбекистондаги диний вазият ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

Жумладан, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ ҳолат яхшиланганини эътироф этиб шундай дейди: «Ўзбекистонда диний эркинлик билан боғлиқ вазиятни яхшилаш бўйича бир қатор қадамлар қўйилди ва бу давом этмоқда. Йил бошида мен ушбу мамлакатда бўлганимда, диний арбоблар билан ажойиб музокаралар ўтказдим».

Шунингдек, матбуот анжуманида рўйхатдан ўтмаган диний гуруҳларга қарши 2019 йил давомида Ўзбекистонда бирорта ҳам салбий ҳолат бўлмагани, бундай амалиётлар 2018 йилда 114 та, 2017 йилда эса 240 марта қайд этилгани айтиб ўтилган.

"Бу улкан ютуқлар, чинакам тараққиёт. Давлат Департаменти жамоасининг саъй-ҳаракатлари ўз самарасини бермоқда", дейди давлат котиби.