АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси америкаликларни Афғонистонни зудлик билан тарк этишга чақирди

Американинг Кобулдаги элчихонаси Афғонистондаги америкаликларни мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди. Бу ҳақда дипломатик миссия сайтида хабар қилинди.

"Элчихона америкаликларга жиноятчилик, терроризм даражаси юқорилиги сабабли Афғонистонга келиш хавфли эканлигини эслатади, мамлакатда бўлиб турганларни эса уни тарк этиш масаласини кўриб чиқишга чақиради", — хабарда.

АҚШ элчихонаси Афғонистондан учиб кетиш учун ҳар қандай тижорий рейслардан фойдаланишни тавсия қилади. Шу билан бирга, элчихона самолётга чипта харидга қилишга молиявий имкони бўлмаганларга қарз бериш туришга тайёрлигини билдирган.
АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, мамлакатда толиблар* ўз ҳаракатларини фаоллаштирди. Афғонистон ҳукумати қатор туманлардаги назоратни қўлдан бой берган.