АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари лазер қуроллари билан жиҳозланади

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари лазер қуроллари билан жиҳозланади

Келгуси йилда АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли "C-130J Ghostrider" русумли жанговар самолётлардан бири юқори қувватли лазер қуролининг биринчи прототипи билан жиҳозланади ва ҳарбий ҳаракатларда синаб кўрилади.

Бу ҳақда "The Drive" хабар тарқатди. Манбага кўра, "Lockheyed Martin" компанияси томонидан аллақачон АҚШ армиясига лазер қуролни етказиб берган.

Қурол самолётга ўрнатилишидан олдин бошқарув тизими интеграциялаштирилиб, лазерни ерда синовдан ўтказилади.

АҚШ махсус операциялар қўмондонлиги (SOCOM) янги ускуналарнинг синови 2022 молиявий йилда бошланишини маълум қилди. SOCOM, шунингдек, лазернинг қуввати 60 киловаттдан ошмаслигини қўшимча қилди.

"C-130J Ghostrider" лазер ўрнатилган тақдирда ҳам у тўлиқ арсенал билан жиҳозланади. Жумладан, "AGM-114 Hellfire" юқори аниқликдаги ракеталар билан ҳам.