Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








АҚШ иттифоқчилари билан Россия нефть нархини чекламоқчи
25.07.2022 13:31,  
83

АҚШ молия вазири Жанет Еллен NBC телеканалига берган интервьюсида Вашингтон сўнгги ҳафталарда иттифоқчилар билан Россия нефти нархини чеклаш бўйича ишлаётганини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия томонидан олинадиган даромадни камайтиришга ҳаракат қилмоқда. «Декабрь ойида Европа Иттифоқининг Россия нефтига санкцияларининг янги босқичи бўлганда, биз катта миқдордаги нефть Россияда қолиши ва бу унинг нархининг ошишига олиб келишидан хавотирдамиз», деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак, агар G7 давлатлари нархлар чегарасини жорий қилса, унинг якуний таннархи ишлаб чиқариш харажатларидан паст бўлса, Россия жаҳон бозорларига нефть етказиб бермаслигини айтган эди. 

«Бу шунчаки йўқотиш билан ишламаслигимизни англатади», деб тушунтирди у.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан