АҚШ журналисти Путиндан шов-шувли жиноятлар тўғрисида сўради

АҚШ журналисти Путиндан шов-шувли жиноятлар тўғрисида сўради

Россия раҳбари Владимир Путин 16 июнь куни Женевада америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашувдан бир неча кун олдин АҚШ журналистлари билан суҳбатлашди.

Путиндан шов-шувли жиноятлар тўғрисида сўрашди: "Новая газета" журналисти Анна Политковская, аудитор Сергей Магницкий, мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцов, ФСБ собиқ ходими Александр Литвиненко ва собиқ вазир Михаил Лесиннинг ўлими. Бунга жавобан президент "сиз ҳар хил вақтда турли сабабларга кўра турли одамлар туфайли азоб чеккан ва вафот этган кўплаб одамларни санадингиз" деди. Путиннинг сўзларига кўра, жиноятчилар топилган ва Россия ушбу ишларни яна тергов қилишни давом эттиришга тайёр.

"Матбуот вазирлигининг собиқ раҳбари Лесиннинг ўлимига келсак, АҚШ жавобгар бўлиши керак, –деди Путин. – У АҚШда вафот этди. Сиздан у қандай қилиб у ерда вафот этганини сўрашимиз керак".

Россия раҳбари Лесинни бўлим бошлиғи сифатида унга ҳамдард бўлган муносиб одам деб атади. «У менга жуда ёқарди. Ҳали ҳам у биз билан эмаслигидан афсусдаман. У жуда обрўли ва яхши инсон эди", - деди Путин.

Россия Матбуот вазирлигининг собиқ раҳбари Михаил Лесин 2015 йилда Вашингтонда ўлик ҳолда топилган. Деярли бир йил давом этган тергов натижаларига кўра, АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралариходимлари россияликнинг ўлимида ҳеч қандай жиноят топилмаганлигини айтишди. Бироқ нашрлар Лесин ўлдирилганлигини ёзганди.