АҚШ Марказий Осиё лойиҳаларига 1 млрд доллар йўналтиради

АҚШ Марказий Осиё лойиҳаларига 1 млрд доллар йўналтиради

  Мазкур ташаббус орқали АҚШ Халқаро тараққиёт молия корпорасияси (DFC), Ўзбекистон Инвестисиялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Қозоғистоннинг «Астана» Халқаро молия маркази томонидан Марказий Осиё ва минтақадаги хусусий сектор ўсишига ҳамда иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга хизмат қиладиган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун беш йил ичида камида 1 млрд доллар маблағларни жалб этилиши кутилмоқда.  «S5+1» платформаси орқали амалга оширилаётган ушбу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиётини мустаҳкамлаш ва ўсишини таъминлаш мақсадида савдо-сотиқни ошириш, комплекс ривожланишни рағбатлантиришга қаратилади.