АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этди

АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этди

2021 йилнинг 15 июл куни Тошкент шаҳрида Америка Қўшма Штатлари, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари янги тўрт томонлама маслаҳатлар платформасини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Тошкентда «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилишининг долзарблигини қайд этган ҳолда томонлар минтақавий боғлиқликни Афғонистон ва минтақада узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш учун муҳим деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий боғлиқликнинг ўзаро мустаҳкамловчи омил ҳисобланишини таъкидладилар.

Мазкур баёнотнинг тўлиқ матни:

2021 йил 15 июлда Афғонистон тинчлик жараёни ва можародан кейинги даврда тартибга солишни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ-Ўзбекистон-Афғонистон-Покистон тўрт томонлама шаклининг эълон қилиниши

«АҚШ, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон вакиллари қисқача айтганда минтақавий боғлиқликни кенгайтиришга қаратилган янги тўрт томонлама дипломатик платформасини ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар.

Томонлар Афғонистондаги узоқ муддатли тинчлик ва барқарорлик минтақавий боғлиқлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга деб ҳисоблайди ҳамда тинчлик ва минтақавий алоқалар ўзаро бир-бирини мустаҳкамлайди деган якдил фикрни билдиради.

Самарали халқаро савдо йўналишларини янада ривожлантириш учун тарихий имкониятни англаган ҳолда томонлар савдони кенгайтириш, транзит йўлларни яратиш ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун ҳамкорлик қилишга умид қилмоқда.

Томонлар ушбу ҳамкорлик шартларини ўзаро консенсус асосида белгилаб олиш учун яқин ойларда учрашишга келишиб олдилар».